Президентимиз Ш.М.Мирзиёев белгилаб берган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида Шовот туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тадбир ташкил этилди. Унда мактабнинг собиқ ўқувчиси, Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳамда туман ҳокимлиги, Вилоят халқ таълими бошқармаси,“Нуроний” жамғармаси туман кенгаши мутасаддилари иштирок этди.

Мазкур тадбирда сўзга чиққанлар томонидан давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини самарали ташкил этишга қаратилган 5 та муҳим ташаббуси юзасидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланиб, ўқувчи-ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш, улар орасида мусиқа, адабиёт ва санъатга бўлган қизиқишини янада ошириш, китобхонлик ҳамда соғлом турмуш тарзини доимий равишда тарғиб этиб бориш борасида фикрлар билдирилди.

Сўнгра тадбир давомида ўқувчилар ижросида 5 муҳим ташаббусда илгари сурилган ғояларни ифодаловчи куй-қўшиқ ва рақслар, спорт-соғломлаштириш машқлари, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ташриф давомида Адлия вазири Руслан Давлетов ўзи таълим олган 47-мактабга 200 га яқин китоб, видеопроектор, ноутбук, 1- ихтисослаштирилган мактаб-интернатига эса 15 та компьютер, 100 дан зиёд китоблар жамланмасини тақдим этди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

30.04.2019 14:35:00