Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаш орқали иқтидорли ёшларни ўқитиш, рағбатлантириш ҳамда келгусида уларни салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг 25-27 апрeль кунлари Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги пойтахтимизда жойлашган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолияти, муассасада яратилган шарт-шароитлар ва таълим-тарбия жараёнлари билан ота-оналарни ҳамда кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан, вазирлик барча ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини ушбу намунали мактаблар фаолияти билан танишишга таклиф этади. 

“Очиқ эшиклар куни”нинг таълим муассасалардаги ўтказилиш санаси

25 апрель куни Касб-ҳунарга йўналтириш ва профилли меҳнат таълими Республика ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида (Мирзо Улуғбек тумани, Жаҳон Обидова кўчаси 7-а уй);

25 апрель куни – Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида (Учтепа тумани, Шайхзода кўчаси, 12-мавзеси, Хуросон маҳалласи);

26 апрель куни – Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Мирзо Улуғбек номидаги математика, астрономия, физика, информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида (манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 153-уй);

27 апрель куни – Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида (манзил: Тошкент шаҳри, Оққўрғон кўчаси 32-уй);

27 апрель куни – Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида (манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Себзор даҳаси);

27 апрель куни – Халқ таълими вазирлиги тассарруфидаги табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ташкил этилди (манзил: Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 1-уй).

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

24.04.2019 16:55:36