Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан 2019 йилнинг I-чораги давомида халқ таълими тизими муассасаларида бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари профилактикасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ташкил этилди. Ўтказилган чора-тадбирлар натижасида 1 444 та ташкилот ҳамда мактабларда жами 11 413,7 млн. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида ортиқча ва қўшимча режалаштирилган маблағлар 4 276,9 млн.сўм (37,5 фоиз аниқланган умумий маблағдан), ҳақиқатда ишламайдиган ходимларга, ортиқча сақланган штат бирликлари ҳамда ишчи-ходимлар томонидан бажарилмаган иш ҳажмлари учун амалга оширилган тўловлар 2 071,7 млн. сўм (18,2 фоиз), малака тоифаларини белгилаш сертификатларини қалбакилаштириш ҳамда устама ва мукофот пулларининг ортиқча тўланиши натижасида аниқланган тўловлар суммалари 2 018,0 (17,7 фоиз)ни ташкил этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича таркибида жиноят аломатлари бўлган 190 та умумий суммаси 3 865,7 млн. сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқ-тартибот органларига топширилиб, 279 нафар масъул шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар кўрилди.

Бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари профилактикасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида аниқланган 3 023,4 млн. сўм миқдордаги ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари белгиланган тартибда қайтарилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

22.04.2019 18:13:00