Касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини дарс жараёнида керакли хом-ашё материаллари билан таъминлаш меъёрлари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур меъёрлар вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг қўшма қарори билан тасдиқланди.

Ушбу қўшма қарорда касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида тегишли касб-ҳунарни ўрганиш учун бир ўқувчига сарфланадиган хом-ашё ва материалларнинг меъёрлари белгиланди. Мазкур меъёрларга кўра, 10-11-синф ўқувчиларига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб ўргатилаётган 38 та касблар 541 номдаги хом-ашё ва материаллар билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.

Жорий йилда республика бўйича 12 млрд.сўм маблағнинг 9,9 млрд.сўми касб-ҳунар коллежлари базасида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига, 2,1 млрд.сўми эса умумтаълим мактаблари базасида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига ажратилади.

Маълумот учун:

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

18.04.2019 18:35:38