Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиздаги мактабларга китоблар совға қилиш акцияси давом этмоқда.

Халқ таълими вазирлиги мазкур акция доирасида ёшлар ўқиши учун тавсия этиладиган 100 номдаги китоблар рўйхатини шакллантиришни режалаштирмоқда.

Айни пайтда вазирлик томонидан бадиий адабиётлар рўйхати лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур рўйхатга 116 номдаги китоблар киритилди.

Халқ таълими вазирлиги кенг оммани ёшлар ўқиши учун тавсия этиладиган 100 номдаги китоблар рўйхатини шакллантиришда иштирок этишга чақиради. Қуйидаги ҳавола  (https://bit.ly/2WLdLod) орқали китобларга овоз беришингиз ёки рўйхатга киритилмаган китобни тавсия этишингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги барчангизни овоз бериш жараёнида фаол иштирок этишга чорлайди.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

03.04.2019 02:43:03