Халқ таълими вазирлиги жорий йилнинг 19 март куни “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” республика танловига старт берган эди. Ҳозирги вақтга келиб танловда иштирок этиш учун 16,2 мингдан зиёд ўқитувчилар рўйхатдан ўтди.

Халқ таълими вазирлиги “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” республика танлови статистика маълумотларини кенг оммага тақдим этиш мақсадида махсус саҳифани ишга туширди.

Мазкур саҳифада (http://bit.ly/teacher-of-year-stat) танловда иштирок этиш истагини билдирган ўқитувчилар сони ҳақидаги маълумот ҳудуд ва туманлар кесимида тақдим этилади. Саҳифа ҳар беш дақиқада автоматик тарзда янгиланади.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этишни хоҳловчи ўқитувчилар http://bit.ly/teacher-of-year ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

27.03.2019 13:01:00