Халқ таълими вазирлиги жорий йилнинг 16 февралида “Maʼrifat” газетасида чоп этилган “Зоминлик ўқитувчилар маоши нега кечикяпти?” номли мақоласи бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Ўқитувчиларга нақд пул бериш Халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари ваколатига кирмасада, вазирлик ваколати доирасида газетада чоп этилган Зомин туманидаги ўқитувчилар мурожаатларини ўрганиб чиқди. Шу ўринда маҳаллий банклар нақд пул етказиб бериш учун масъул эканлигини таъкидлашимиз лозим.

Мурожаат юзасидан Жиззах вилояти ҳокимияти вакиллари берган маълумотга кўра, бу каби ҳолатларни юзага келишига сабаб маҳаллий банкларда нақд пул муаммоси бўлган, аммо бугунги кунда бу масала ижобий ҳал этилган. Айни вақтда барча ўқитувчилар ойлик маошларини нақд пул билан олишган.

 

Халқ таълими тизимига оид сўнги янгиликлар билан вазирликнинг телеграм канали орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

23.02.2019 16:52:00