Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Экстернат тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2018 йил 15 ноябрдаги 13-мҳ-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ҳамда 2018 йил 12 декабрь куни Адлия вазирлигидан 2670-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилиши муносабати билан 11 йиллик ҳажмда 18 ёшдан ошган фуқароларга экстернат тартибида якуний аттестация топшириш ҳуқуқи берилди. Экстернлар тегишли йилнинг 1 мартидан 1 майига қадар (шу куни ҳам) ҳудудий бошқармалар томонидан белгиланган умумий ўрта таълим мактаб директорига ариза билан мурожаат этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ талаб этиладиган ҳужжатлар таркибидан “яшаш жойидан маълумотнома” чиқариб ташланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

19.12.2018 11:34:00