Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасининг ташаббуси билан 2019-2020 ўқув йилида илк бор ўз меҳнат фаолиятини мактабда бошлаган ёш ўқитувчиларнинг Форуми ўтказилди.

Тадбир давомида “Устоз-шогирд” тамойили асосида маҳорат дарслари ташкил қилинди. Маҳоратли ўқитувчилар томонидан тайёрланган кўргазмали қуроллар кўргазмаси ташкил этилди. Фахрий устозлар ўз ҳаёт тажрибалари билан ўртоқлашди.

2018 йилда “Энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танлови ғолиби Х.Мираҳмедов бир соатлик дарс тақдимотини ўтказди. Ёш педагоглар Форумида Халқ таълими вазирининг ўринбосари Д.Кенжаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов иштирок этди.

19.10.2019 14:21:20