2018 йил 6-9 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида 2001-2002 йилларда туғилган ўқитувчилар ўртасида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди.

Мазкур жаҳон чемпионатида 20 та давлат спортчилари иштирок этдилар.

Чемпионатда Андижон вилояти Хўжаобод тумани 14-сонли мактаб ўқувчиси Саиджахон Саидкамолов иштирок этиб, Қозоғистон, Россия, Покистон ва Молдавиялик спортчилар билан баҳс олиб борди. Муросасиз ўтказилган баҳсларнинг барчасида Саиджахон Саидкамолов ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

10.12.2018 20:43:00