Жорий йилнинг 8 октябрь куни Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги 12-умумтаълим мактабида Хонобод шаҳар, Қўрғонтепа, Хўжаобод, Булоқбоши ҳамда Жалақудуқ туманларидаги умумтаълим мактаб директорлари ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида таълим муассасаларида 2019-2020 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда барча таълим муассасаларини 10 октябрдан куз-қиш мавсумига тайёр ҳолга келтириш бўйича иштирокчиларга ўн кунлик долзарб сафарбарлик эълон қилинди. Куз-қиш мавсумида буржуйка печларидан фойдаланмаслик, иситиш қозонларини мавсумга тайёрлаш, кўмир ёқилғисини заҳира қилиш ва унданмақсадли фойдаланиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, мактаблардаги мавжуд ошхоналарда ўқувчиларга таъқиқланган маҳсулотларни сотилишини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.

Андижон вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

09.10.2019 17:19:21