Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Халқ таълими вазири Ш.Шерматов ўзи битирган 22-сонли умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши билан ўтказилган тадбирда иштирок этди.

Тадбир давомида вазир Ш.Шерматов ва ушбу мактабнинг яна бир битирувчиси - Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Арипов билан мактабнинг ҳолати билан танишди. Шунингдек, битирувчилар 9-11 синф ўқувчилари билан мазмунли суҳбат ўтказишди ҳамда уларни ҳаётда муваффақиятга эришиш учун мактабдаги вақтларини унумли ўтказишга ва яхши ўқишга ундадилар.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
05.09.2018 21:12:00