Шу йилнинг 19-23 июнь кунлари Самарқандда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур нуфузли халқаро танловда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан вакиллар иштирок этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Илк бор ташкил этилаётган халқаро олимпиадада ушбу мамлакатлардан 45 нафар истеъдодли ўқувчи физика ва астрономия фанлари бўйича билимини синовдан ўтказади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун Самарқанд давлат университетида халқаро олимпиаданинг 2-босқичи бўлиб ўтмоқда. Экспериментал босқичда қатнашчилар ўзлари иштирок этаётган фандан берилган амалий машғулотларни бажаришади.  

Халқ таълими вазирлиги
 Матбуот хизмати

 

22.06.2018 00:00:00