Шу йилнинг 19-23 июнь кунлари Самарқандда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур нуфузли халқаро танловда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан вакиллар иштирок этмоқда. Илк бор ташкил этилаётган халқаро олимпиадада ушбу мамлакатлардан 45 нафар истеъдодли ўқувчи физика ва астрономия фанлари бўйича билимини синовдан ўтказади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Самарқанд шаҳридаги "Мўъжиза" амфитеатрида Мирзо Улуғбек номидаги Халқаро олимпиаданинг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги раҳбарияти ва қатор ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этишди.

 

20.06.2018 00:00:00