А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида тизимдаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда менежментнинг самарали методларини ўқитиш, бошқарувнинг замонавий усуллари билан таништиришга йўналтирилган ўқувлар йўлга қўйилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жумладан, ўқув курсларида раҳбар-кадрларда ижодий тафаккурни ривожлантириш, уларнинг АКТ ва медиасаводхонлик компетентлигини кучайтириш, соҳага доир халқаро илғор тажриба билан таништиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2018 йил 31 май куни институтда ташкил этилган “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган такомиллаштирилган давлат талабларини жорий этишнинг долзарб масалалари” мавзусида Республика илмий конференциясида ҳам қайта тайёрлов ва малака ошириш курсларида такомиллаштирилган давлат талабларини бажаришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Конференцияда халқ таълими муассасалари раҳбар ва мутахассис ходимларига менежментнинг инновацион методларини ўқитиш жараёнида давлат талабларини жорий этиш, умумий компетенцияларни ривожлантиришнинг  муаммолари ва ечимлари, менежментнинг самарали методларини ўқитиш каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Анжуман давомида билдирилган конструктив таклиф ва мулоҳазаларни малака ошириш ва қайта тайёрловга жорий этиш, қабул қилинган тавсияларни халқ таълими тизими фаолиятига татбиқ этиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

31.05.2018 00:00:00