Камалов Неъматжон Баҳодирович “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” танловининг республика босқичида 1-ўринни эгаллади.

У 1992 йил 1 апрелда Хоразм вилояти, Боғот тумани, Деҳқонбозор қишлоғида, зиёли оилада туғилган.

Хоразм вилояти, Боғот туманидаги 92-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ва чет тилларни чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 1-тоифали математика фани ўқитувчиси.

“Масала қандай ечилади”, “Талабалар математика олимпиадаси масалалари” ҳамда “Математикадан билимлар беллашуви ва олимпиада масалалари” номли ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи.

“Физика, математика ва информатика” журналида “Баъзи айният ва тенгсизликларни функция қуриш ёрдамида исботлаш”, “Коши-Буняковский-Швартс тенгсизлиги ёрдамида баъзи ностандарт тенгламаларни ечиш”, “Баъзи масалаларга векторларнинг татбиқлари”, “Ажойиб кетма-кетликлар”, “Уринувчи икки айлана”, “Таққослашнинг турли хил усуллари”, “Тенгламалар системасига келтириб ечиладиган айрим тенгламалар” каби мақолалари чоп этилган.

PIZA халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўриш бўйича тренер ўқитувчи. 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

18.09.2019 11:42:34