Жуманиёзов Эркабой Раҳмонович “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” танловининг республика босқичида 1-ўринни эгаллади.

У 1987 йил, 31 декабрда Хоразм вилояти, Хазорасп тумани, Карвак қишлоғида, хизматчи оиласида туғилган.

Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги 8-мактабнинг биринчи тоифали физика фани ўқитувчиси.

2015 йилдан буён Республика таълим маркази ҳузуридаги Физика фани бўйича Илмий кенгаш аъзоси.

Физика фанидан ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари учун яратилган 8-синф физика дарслиги ва методик қўлланмаси, шунингдек, умумтаълим мактаблари учун яратилган 7-9-синфлар физика ва 11-синф астрономия дарсликлари тақризчиси.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 8 январдаги 11-сонли баёнига асосан тест топшириқларни экспертизадан ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ аъзоси.

Физика фанидан турли илмий конференциялар иштирокчиси. Илмий журналларда нашр этилган мақолалар, жумладан, “Физикада молекуляр – кинетик тасаввурларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши”, “Квант статистик физиканинг пайдо бўлиши ва ривожланиши”, “Физикани ўқитишда ахборот-коммуникацион технологиялар” илмий мақолалари муаллифи.

Физика фанидан 10-11-синфлар учун компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган ДТС ва ўқув дастурларини яратишда ишчи гуруҳ таркибида иш олиб бормоқда.

PISA тадқиқотларига тайёргарлик кўриш ва ўқувчиларнинг табиий фанлар бўйича саводхонлигини шакллантириш бўйича тренер ўқитувчи.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

16.09.2019 19:08:00