Президентимиз Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорини тайинлади.

Президент қарорига кўра, Сарвар Наджимович Бабаходжаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан, Сарвар Бабаходжаев Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Сарвар Наджимович Бабаходжаевга келгуси фаолиятида омад ва муваффақият тилайди.

Эслатиб ўтамиз, янги агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган эди.

Фармонга кўра, қуйидагилар Агентликнинг идоравий бўйсунувига ўтказилди: 
•  Президент мактаблари; 
•  ижод мактаблари; 
•  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ва Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати.

13.09.2019 21:36:00