Сирдарё вилоятида биология фанидан «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019» кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилмоқда. Танловда 14 та вилоятдан 14 нафар иштирокчи қатнашмоқда. 

Танлов 3 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич ижтимоий тармоқларда тўплаган овозлар сонига қараб 20 балл, иккинчи босқич дарс ўтиш машғулотлари асосида 50 балл ва учинчи босқич тест синовлари 30 балл, жами 100 балл асосида баҳолаш белгиланган.

Вилоятда 10 сентябрь куни иштирокчилар ўртасида қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Иштирокчиларга дарс ўтиш санаси ҳамда мавзулар маълум қилинди. 11-12  сентябрь кунлари Гулистон шаҳридаги 16-мактабда дарс машғулотлари ўтказилди. 

Иштирокчиларнинг машғулотлардан кейинги вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида шаҳардаги маданият марказида театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

13 сентябрь куни танловнинг учинчи босқичи тест жараёнлари бошланди. Учта шарт асосида тўплаган баллар йиғиндисига кўра ўринлар аниқланади.

Сирдарё вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

13.09.2019 17:26:18