Мамлакатимизда таълим тизимидаги ислоҳотлар аниқ режа асосида олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимида қайси ташкилот нимага жавобгарлигини белгилаб берган.

“Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонининг учинчи бандида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш масаласида ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан:

Шу билан бирга, 2018 йилдан бошлаб, мактабларни жиҳозлаш маҳаллий ҳокимиятлар масъуллиги белгиланган.

"Обод қишлоқ” дастури доирасидаги мактабларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари деярли тўлиқ маҳаллий ҳокимиятлар маблағи ҳисобига амалга оширилмоқда. Йиллар давомида маҳаллий бюджетдан қўшимча пул ажратиш имкони бўлмаганига таъмирланмаган мактаблар таъмирланиб, қўшимча бинолар қурилмоқда. Албатта, қаердадир бу жараёнда вақтидан кечроқ ишга тушириш ҳолати бўлиши мумкин. Буни муаммога айлантириш ўрнига, ўша мактабларга ёрдам бериш чоралари кўрилиши керак.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

13.09.2019 10:18:00