Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги 21-умумий ўрта таьлим мактабида информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” кўрик-танловининг Республика босқичи ташкил этилди.

Кўрик-танловнинг очилиш маросимида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика таълим маркази мутасаддилари иштирок этди.

Дастлаб Низом талаблари асосида иштирокчилар ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари учун белгиланган тартибда йиғилиш ўтказилди. Шунингдек, уларга кўрик-танловнинг Республика босқичини ўтказиш тартиби яна бир бор тушунтирилди. Зарур топшириқлар берилди. Қарши шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабида иштирокчиларнинг дарс машғулотларини ўтказиши учун барча шароитлар яратилган бўлиб, дарс машғулотлари жараёни қизғин давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

12.09.2019 18:53:00