Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда давлат шериги деб юритилади) Самарқанд вилояти, Булунғур туманида жойлашган фойдаланилмасдан бўш турган 48-сонли мактабининг бино-иншоотлари ва туташ
ер майдони негизида халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳасида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов мақсади:

Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Қирқшоди  МФЙ манзилида жойлашган фойдаланилмасдан бўш турган 48-сонли мактабнинг бино-иншоотлари ва туташ
ер майдони негизида (19 200 кв.м.) (кейинги ўринларда — ДХШ объект) нодавлат умумтаълим муассасасини жорий этиш.

ДХШ объектининг белгиланган ҳудуди танлов ғолибига 30 йилга узоқ муддатга беғараз фойдаланишга қуйида кўрсатилган шартлар асосида берилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорига мувофиқ).

Танлов шартлари:

- давлат шериги билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ДХШ объектида нодавлат умумтаълим муассасаси ташкил этиш учун бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, шунингдек, ушбу муассасасининг моддий-техник базасини замонавий стандартларга мос равишда ташкил этиш;

- битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектини асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиш;

- ДХШ объектида бино ва иншоотларни техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлаштирилган ҳолда реконструкция ишларини олиб бориш, ҳамда битим амал қилиш муддати давомида ушбу қоидалар асосида реконструкция ва эксплуатация қилиш;

- узоқ муддатга ДХШ объектини ривожлантириш режасини давлат шеригига тақдим этиш;

- 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ва ДХШ шартномаси амал қилиш давомида тегишли микроҳудуддан тақдим этилган, шунингдек, туман (шахар) халқ таълими бўлими томонидан белгиланадиган рўйхатга асосан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини бепул ўқитиш. Бундай ўқувчиларнинг сони нодавлат ўқув муассасасининг умумий ўқувчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этиши лозим;

Танлов жараёнларида қатнашиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

 

Муддатлар:

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар ва сармоядорлар 2019 йилнинг “21” октябрь кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100031, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.

Боғланиш учун:

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича маълумот олиш учун Вазирликнинг Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин.

Ижрочилар:

Садуллаев Сарварбек Азимбаевич – +998 98 364 03 64

Аюбхон Султонов Орифхон ўғли – +998 93 515 07 21

Электрон манзил: gchpmno@gmail.com

 

Танловни очиқ ва шаффоф ўтказиш мақсадида, сиздан ўз таклифларингизни юқорида кўрсатилган манзилга юборишингизни сўраймиз.

* Ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами қуйидаги ҳаволада:

1. Низом

2. Иштирокчи аризаси

3. Қатнашчилар учун маълумот

 
06.09.2019 18:37:00