Олмазор туманидаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш,ўқувчиларга она тили билан бир қаторда чет тилларини ҳам пухта ўргатиш,олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтириш, илмий-методик ишларни янада ривожлантириш мақсадида туман халқ таълими бўлими ҳамда Тошкент шаҳар шарқшунослик институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра 2019-2020 ўқув йилидан тумандаги 7 та мактабда шарқ тилларини ўқитиш, ҳамкорликда инновацион дарслар ташкил этиш,институтнинг 4-босқич талабаларини мактабда амалиёт ўташлари орқали валантёрлар тайёрлаш, ёш кадрларни устозларга бириктириш,ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳамкорлик амалга оширилади.

Жумладан, 2019-2020 ўқув йилидан тумандаги 15-мактабда турк, 22-, 29-мактабларда араб,24-мактабда ҳинд,46-мактабда хитой, 133-мактабда корейц,261-мактабда инглиз тили пухта ва мукаммал ўргатилиши бўйича институт билан ҳамкорлик кучайтирилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

06.09.2019 15:09:25