2019 йилнинг 8 сентябрь куни Гурлан туманида Хоразм вилояти ҳудудий математика олимпиадаси ўтказилади.

Олимпиада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Гурлан тумани ҳокимияти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Хоразм вилояти ҳудудий математика олимпиадаси жорий йилнинг 8 сентябрь куни Гурлан туманидаги 40-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган таълим муассасасида бўлиб ўтади.

Олимпиадада Хоразм вилояти, Гурлан тумани умумтаълим мактабларининг 8-11-синф ўқувчилари иштирок этади. Олимпиада 8-9-синфлар ва 10-11-синфлар учун алоҳида ўтказилади.

Олимпиадада Гурлан туманида жойлашган 43 та мактабнинг ҳар бир синфидан бир нафардан ўқувчи иштирок этади (жами 172 нафар ўқувчи).

Иштирокчилар 2,5 соат ичида 5 та масала ечишлари керак бўлади. Мазкур олимпиада учун топшириқлар (ёзма ишлар) давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мос равишда тузилади.

Олимпиадага Урганч давлат университетининг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳакам сифатида жалб этиладилар.

Ғолиб ўқувчилар Гурлан тумани ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

05.09.2019 18:44:00