2019-2020 ўқув йили бошланиши арафасида мамлакатимиздаги барча давлат умумтаълим мактабларига синф журналлари етказиб берилди.

Янги ўқув йили учун 47 372 дона синф журнали чоп этилиб, “Ўқув таълим-таъминот” Давлат унитар корхонаси томонидан барча умумий ўрта таълим мактабларига етказилди.

Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабинингбошланғич синф ўқитувчиси Г.Раджабова бу ҳақда шундай дейди:

– Янги ўқув йилини кўтаринки кайфият билан бошладик. Ўқитувчилар ўқув йилининг биринчи кунидан синф журналларини юритиб, ўқувчиларни баҳолади.

Навоий вилояти, Зарафшон шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчисиС.Сулайманова: “Мактабимизга синф журналларининг вақтида етиб келиши халқ таълими тизимида олиб борилаётган ишларнинг самарали йўлга қўйилаётганлигидан далолатдир. Биз устозларга кўрсатилаётган бундай ғамхўрликдан жуда миннатдормиз. Бор куч-ғайратимизни баркамол авлодни тарбиялашга, ватан равнақи учун хизмат қилувчи комил инсонлар етиштиришга сарфлаймиз”, дея таъкидлади.

Наманган вилояти, Наманган туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси А.Эргашев:

-2019-2020 ўқув йили бошланиши билан мактабимизга синф журналлари етказилди. Синф журналлари ўтган ўқув йилида фойдаланилган журналларга нисбатан сифатли, замонавий дизайнда тайёрланган. Айниқса, ўқитувчилар учун синф журналидан фойдаланишда анча қулайликлар мавжуд, - дейди.

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Т.Умарованинг сўзларига кўра, ўқитувчилар мавзу ва баҳоларни синф журналларига янги ўқув йилининг 1-кунидан бошлаб қайд этган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

05.09.2019 17:26:24