Юртимизда 2018-2019 ўқув йилида ижод мактаблари сони олтитани ташкил этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони яна учтага ортди. Янги 2019-2020 ўқув йилида 9 та ижод мактабида ўқувчилар замонавий таълим олиш билан биргаликда бадиий ижод сирларини ҳам ўргана бошлайди.   

Куни кеча Тошкент шаҳрида ўтеазилган мамлакатимиз Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрам тантаналарида ижод мактабларининг иқтидорли ўқувчилари иштирок этди. Ижодкор ўқувчилар томонидан ўқилган шеърлар байрам тадбирига йиғилган барчани хушнуд қилди.
Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни Мустақиллик  байрами билан табриклаб, эътиборингизга ўқувчиларининг ижод намуналаридан ҳавола этамиз.

Алимжанова Айнура – Ибрайим Юсупов номидаги ижод мактаби ўқувчиси:

Елим бар!
Бахытлыман, Озбекистан елим бар,
Еараеалпае - кен далалы жерим бар.
Бир жагы суу, бир жагы шол, кен дала,
Жуусан, боян, сексеуилдей шобим бар.
Тарыйхы бай ажайип бес калам бар,
Марал, кийик, сайгак кашкан далам бар.
"Еллерим барды" деп елин жырлаган,
Ажинияздай менин уллы бабам бар.
Бауырман халыкпыз ози азелден,
Туркмен, тажик, озбек, казах, карекен,
Тубимиз бир туркий ортак халыкпыз,
Озбекистан - кен пейил ел не деген!

Азизбек Ражабов – Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби ўқувчиси:

Навоийга эҳтиром!
Беш асрким яшнар бу боғ, ҳазон унга бегона,
Ғазал, туюқ, рубоийси орифи ошиқона.
Гавҳарга бой тафаккури комилликдан далолат,
Турк назмида у танҳодир, сўз мулкида ягона.
Мен ҳам унинг бир авлоди, юрагимда чўғим бор,
Сўз йўлида Навоийнинг қутлуғ руҳи бўлган ёр.
Навниҳолман, ҳур Ватаннинг кўркам, гўзал боғида,
Даврим боғбон бўлди, элнинг дуолари мададкор!

Жамолдинова Севара – Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчиси: 

Ватан!
Ватанни англадим Бобурни ўқиб,
Аждодим дардини тушундим шу он.
Гоҳ ўйлаб қоламан мозийга боқиб,
Ахир бўлолдимми муносиб инсон.
Дунёда турфа эл, юртлар кўп бироқ,
Уларнинг биз каби маёқлари йўқ.
Андижонга юриб борарди албат,
Афсус Тожмаҳалнинг оёқлари йўқ.

Юнусов Боймурод – Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчиси: 

Бахтли ўзбекман!
Мен бахтли ўзбекман, озод инсонман,
Тенглар ичра тенгман, тахтим, бахтим бор.
Мен кўҳна дунёман, янги замонман,
Менинг ўз сўзим ва ўз дастхатим бор.
Кўзлаган йўлидан қайтмас карвоним,
Юракда мустаҳкам ишончим бордир.
Бошингдан зар сочай Ўзбекистоним,
Ҳар шеърим кўзмунчоқ – мўъжаз тумордир!

02.09.2019 22:53:04