Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонининг 22-бандига мувофиқ тасдиқланган Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшларнинг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танлови ўтказилмоқда.

Танловнинг республика босқичи 8 декабрь “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” ҳамда 9 декабрь – “Халқаро коррупция куни” арафасида ўтказилади. Ғолиблар учун Халқ таълими вазирлиги томонидан муносиб совғалар тайёрланган. Жумладан,1-ўрин Моноблок, 2-ўрин Ноутбук Асег Ехtensa, 3-ўрин учун Huawey планшети ҳамда диплом, шунингдек, рағбатлантирувчи совғалар танлов ғолибларини кутмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

23.08.2019 18:08:06