Юртимиздаги меҳрибонлик уйлари жамоаси Россия Федерацияси мезбонлик қилаётган “Келажак сенга боғлиқ” номли футбол бўйича халқаро турнирда иштирок этмоқда. Футбол бўйича жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилган мазкур мусобақа жорий йилнинг 10-18 май кунлари ўтказилиб, унда Англия, Белорусия, Бразилия Бурунди, Боливия, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Канада, Кения, Либерия, Мексика, Непал, Покистон, Россия, АҚШ, Тожикистон, Филиппин каби 21 та давлатдан ташриф буюрган 24 та жамоа ўзаро беллашмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юртимиз терма жамоаси вакиллари гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этиб, чорак финал баҳсларида Непални 2:1 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиқишганди.

Бугун ярим финалда ўзбекистонлик ёшлар  Бурундилик тенгдошлари билан куч синашиб, муросасиз кечган учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб,  финалга чиқишди.

Жорий йилнинг 16 май куни бўлиб ўтадиган финалда Ўзбекистонлик ёшлар Покистон терма жамоаси билан ўйнайди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

14.05.2018 18:00:00