Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — давлат шериги) Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида жойлашган 11-сонли мактабнинг фойдаланилмастан бўш турган ер майдони ва мавжуд спорт мажмуаси кесимида халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

 

Танлов мақсади:

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 19-уй манзилида жойлашган 11-сон мактабнинг бўш мавжуд спорт майдонида (8288 кв.м) (кейинги ўринларда — ДХШ объект) очиқ ва ёпиқ спорт мажмулари ташкил этиш.

ДХШ объектининг белгиланган ҳудуди танлов ғолибига 30 йилга узоқ муддатга беғараз фойдаланишга қуйида кўрсатилган шартлар асосида берилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори).

Танлов шартлари:

- давлат шериги билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ДХШ объектида очиқ ва ёпиқ спорт мажмулари қуриш;

- битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектини асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиш;

- ДХШ объектида бино ва иншоотларни техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлаштирилган ҳолда қуриш, ҳамда битим амал қилиш муддати давомида ушбу қоидалар асосида реконструкция ва эксплуатация қилиш;

- узоқ муддатга ДХШ объектини ривожлантириш режасини давлат шеригига тақдим этиш;

- битим амал қилиш муддати давомида спорт майдончаларидан 11-сонли мактаб ўқувчилар жисмоний тарбия машғулотлари давомида фойдаланишини таъминлаш.

- битим амал қилиш муддати давомида 11-сонли мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш.

 

Муддатлар:

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар ва сармоядорлар

2019 йилнинг “12” сентябрь кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100031, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.

Боғланиш учун:

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича маълумот олиш учун Вазирликнинг Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин.

Ижрочилар:

Садуллаев Сарварбек Азимбаевич – 98 364-03-64

Аюбхон Султонов Орифхон ўғли – 93 515-07-21

Электрон манзил: gchpmno@gmail.com

 

Танловни очиқ ва шаффоф ўтказиш мақсадида, сиздан ўз таклифларингизни юқорида кўрсатилган манзилга юборишингизни сўраймиз.

* Ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами қуйидаги ҳаволада:

1. Низом

2. Иштирокчи аризаси

3. Қатнашчилар учун маълумот

29.07.2019 16:52:00