Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда давлат шериги деб юритилади) Самарқанд вилояти Нуробод туманида жойлашган 12-сонли бўш турган мактаб кесимида халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов мақсади:

Самарқанд вилояти Нуробод тумани, Оқсой МФЙ Уйруғул қишлоғи манзилида жойлашган 12-сон мактабнинг бўш мавжуд спорт майдонида (2200 кв.м) (кейинги ўринларда — ДХШ объект) мактаб ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги объектларни яратиш.

ДХШ объектининг белгиланган ҳудуди танлов ғолибига 30 йилга узоқ муддатга беғараз фойдаланишга қуйида кўрсатилган шартлар асосида берилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори).

Танлов шартлари:

- давлат шериги билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ДХШ объектида мактаб ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги объектларни қуриш;

- битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектини асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиш;

- ДХШ объектида бино ва иншоотларни техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлаштирилган ҳолда қуриш, ҳамда битим амал қилиш муддати давомида ушбу қоидалар асосида реконструкция ва эксплуатация қилиш;

- узоқ муддатга ДХШ объектини ривожлантириш режасини давлат шеригига тақдим этиш;

- давлат-хусусий шериклик шартлари манфаатдор шахснинг таклифига қараб фарқ қилиши мумкин;

- битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объекти ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш.

Муддатлар:

Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлар ва сармоядорлар

2019 йилнинг “12” сентябрь кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100031, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.

Боғланиш учун:

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича маълумот олиш учун Вазирликнинг Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин.

Ижрочилар:

Садуллаев Сарварбек Азимбаевич – 98 364-03-64

Аюбхон Султонов Орифхон ўғли – 93 515-07-21

Электрон манзил: gchpmno@gmail.com

 

Танловни очиқ ва шаффоф ўтказиш мақсадида, сиздан ўз таклифларингизни юқорида кўрсатилган манзилга юборишингизни сўраймиз.

* Ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами қуйидаги ҳаволада:

1. Низом

2. Иштирокчи аризаси

3. Қатнашчилар учун маълумот

 

29.07.2019 16:51:00