Наманган шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида вилоятдаги барча техник ижодкорлик йўналиши сир-асрорларини ўрганаётган ўқувчиларнинг изланишлари намойишига бағишланган кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада ўқувчиларнинг инновацион лойиҳа ва ташаббуслари, техник ишланмалар ва ихтиролари намойиш этилди. Шунингдек, улар томонидан яратилган автоконструкторлар, турли хил машиналар макетлари, 3D ишланмалар, авиа-ракета моделлар ўзига хос функцияларни бажариши ва ҳаракатланиши билан барчанинг диққатини ўзига жалб этди.

Кўргазма жараёнларини ўқувчи-ёшлар, уларнинг устоз-муаллимлари, ота-оналар билан биргаликда Кембридж университети вакиллари Пол Крамп ва Анита Пеган ҳам кузатди. Ёш истеъдодлар тақдим этган ихтиролар ва ишланмалар уларда катта таассурот қолдирди.

 

Наманган вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

04.07.2019 13:10:40