Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 3 июндаги “Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш сифати ва методистлар малакасини ошириш бўйича ҳудудий ўқув-семинарларни ташкил этиш тўғрисида”ги 201-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 29 июнь куни Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасининг ҳудудий ўқув-семинари Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилди.

Ўқув-семинарда Республика таълим маркази директори ўринбосари М. Пардаева, филология фанлари бўлим бошлиғи Ғ. Ҳамраев, аниқ ва табиий фанлар бўлими методисти З. Сангирова, ижтимоий фанлар методисти З. Жабборова, таълим сифати мониторинги методисти Ф. Абдуллаев маъруза қилди.

Тадбир ялпи йиғилишдан сўнг тўртта шуъбада давом этди. 1-шуъбада филология фанлари методистлари учун, 2-шуъбада ижтимоий-гуманитар фанлар методистлари учун, 3-шуъбада аниқ ва табиий фанлар методистлари учун, 4-шуъбада бошланғич ҳамда амалий фанлар методистлари учун машғулотлар олиб борилди.

Ўқув-семинарда вилоят халқ таълими бошқармасининг 10 нафар, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг 138 нафар методисти иштирок этди. 

Семинар ишида Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова қатнашди ва ўзининг иш тажрибаси билан ўртоқлашди.

Интерактив усулларда, таъсирчан воситалардан кенг фойдаланилган ҳолда ўтган анжуман якунида иштирокчилар сертификат, бир гуруҳ фаол методистлар эса “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланди.

Қашқадарё вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

02.07.2019 20:11:52