Мамлакатимиздаги 28 та умумтаълим мактаби “Мунозара” ва “Заковат” клублари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича марказлашган тўгаракларни ташкил этиш бўйича таянч мактаблари этиб белгиланди.

Бугунги кунда аксарият умумтаълим мактабларида “Мунозара” ва “Заковат” клублари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, клуб фаолияти мактаб ёшлар етакчилари томонидан юритилиб келинмоқда. Аммо бу олдинга қўйилган устувор мақсадларга эришиш учун етарли эмас. Шу боис 2019/2020 ўқув йилидан эътиборан клублар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида (ҳар бир ҳудудда ҳар бир клуб бўйича биттадан) жами 28 та умумтаълим мактаби “Мунозара” ва “Заковат” клублари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича марказлашган тўгаракларни ташкил қилиш бўйича таянч мактаби сифатида белгиланди.

Ҳудуд номи

“Мунозара” клуби бўйича таянч мактаби

“Заковат” клуби бўйича таянч мактаби

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри 34-сонли умумтаълим мактаби

Нукус шаҳри 17-сонли умумтаълим мактаби

Андижон вилояти

Андижон шаҳри Мухаммад Юсуф ижод мактаби

Андижон шаҳри 35-ДИМИ

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри 22-сонли умумтаълим мактаби

Бухоро шаҳри 35-сонли умумтаълим мактаби

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри “Умид” ИБМИ

Жиззах шаҳри 22-сонли умумтаълим мактаби

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри 14-сонли умумтаълим мактаби

Қарши шаҳри Абдулла Орипов номидаги ДИМИ

Навоий вилояти

Қизилтепа тумани 27-сонли умумтаълим мактаби

Қизилтепа тумани 3-сонли умумтаълим мактаби

Наманган вилояти

Наманган шаҳри 5-сонли умумтаълим мактаби

Наманган тумани 16-сонли умумтаълим мактаби

Самарқанд вилояти

Каттақўрғон шаҳри 11-сонли умумтаълим мактаби

Тайлоқ тумани 20-сонли умумтаълим мактаби

Сирдарё вилояти

Боёвут тумани 13-сонли умумтаълим мактаби

Гулистон шаҳри ХТИМИ

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри 15-сонли умумтаълим мактаби

Узун тумани 12-сонли умумтаълим мактаби

Тошкент вилояти

Чирчиқ шаҳар 21-сонли умумтаълим мактаби

Паркент тумани 5-сонли умумтаълим мактаби

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри 13-сонли умумтаълим мактаби

Марғилон шаҳри 31-сонли умумтаълим мактаби

Хоразм вилояти

Гурлан тумани 6-сонли умумтаълим мактаби

Урганч шаҳри 1-сонли умумтаълим мактаби

Тошкент шаҳри

Чилонзор тумани 195-сонли умумтаълим мактаби

Яккасарой тумани 118-сонли умумтаълим мактаби

 

Ушбу таянч мактаблар томoнидан 2019/2020 ўқув йили давомида жойларда мазкур клублар фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўқув-семинарлар ва тажриба алмашинув дастурлари ҳамда “Мунозара” ва “Заковат” турнирлари уюштирилиб борилади.

Айтиш жоизки, ушбу клублар мустақил фикрлайдиган ўқувчи-ёшларни тарбиялаш, уларда тизимли таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятларини ривожлантириш, ўқувчиларда ватанпарварлик ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга, ўртага қўйилган муаммога холис ёндаша олиш, ўз фикрларини асослаш ва аниқ баён этиш малакасини шакллантиришда кўмак беришга ҳамда ўқувчи-ёшларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантиришга хизмат қилади.

Таянч мактаблари ўртасида жорий йил 23 — 25 август кунлари “Мунозара” ўйинининг ҳамда 27 — 29 август кунлари “Заковат” ўйинининг республика турнирини ўтказиш режалаштирилган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

01.07.2019 21:33:00