Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг турли тўгаракларга жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хусусан, жорий йилнинг 10-30 апрель кунлари республикамиздаги барча аҳоли гавжум жойларда “Баркамол авлод” болалар марказлари ва ахборот-ресурс марказлари томонидан “Тўгараклар ярмаркаси” ўтказилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларнинг қизиқишларига кўра замонавий тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш орқали ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг келгусида турли касб эгалари бўлиб етишишлари учун тегишли шароитлар яратишдан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда ахборот-ресурс марказлари ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказлари бадиий адабиётлар, техник ва бадиий ижодиёт, ўлкашунослик, экология йўналишларидаги тўгараклар фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалари билан қатнашмоқда. Қолаверса, тадбир давомида тўгарак раҳбарлари томонидан маҳорат машғулотлари, бадиий асарлардан турли саҳна кўринишлар ва китоблар кўргазмалари ташкил этилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Тўгараклар ярмаркаси” жорий йилнинг 30 апрель кунига қадар барча туман (шаҳар)лардаги аҳоли гавжум жойларда ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

14.04.2018 17:35:00