Ўқувчилар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, уларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли кўрик-танлов ва фестиваллар ўтказилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, уларга ўз иқтидорини намоён қилиш имкониятини яратиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш орқали ёшларда билим олишга бўлган рағбатни кучайтириш мақсадида ўқув йили давомида турли интеллектуал танловлар, ижодий фестивал ва спорт мусобақалари ташкил этилган.

Айни кунларда республикамизнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган тадбирлардан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Самарқанд шаҳридаги мактабларда эстетик фан ойлиги доирасида тасвирий санъат фанидан 5-7-синф ўқувчилари ўртасида расм чизиш, 8-9-синф ўқувчилари ўртасида чизмачилик йўналишида кўрик-танлов бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Солиқ билими болаларга” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Самарқандлик ўқувчилар ўртасидаги ўтказилган “Ёш қутқарувчилар” мусобақасининг ҳудудий босқичи кескин курашларга бой бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Инновацион олимпиаданинг информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича республика босқичи жорий йилнинг 13-15 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ҳудудлардан ташриф буюрган иштирокчилар кутиб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Инновацион олимпиаданинг физика фани бўйича республика босқичи жорий йилнинг 13-15 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Ҳудудлардан ташриф буюрган иштирокчилар кутиб олинди.

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

13.04.2018 15:00:00