Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ташкил этиш, гиёҳвандликка қаши тарғибот ишларини олиб боришда вазирлик давлат идоралари, жамоат ташкилотлари билан бирга, ҳалқаро ташкилотлар билан ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ана шундай муавафаққиятли олиб борилаётган лойиҳалардан бири “Мустаҳкам оила ” лойиҳаси бўлиб, у 10-14 ёшли болалар ва уларнинг ота-оналарига мўлжаланган бўлиб, ўсмирлар ҳаётида содир бўладиган муаммоли вазиятларнинг олдини олиш, ўқувчиларда кашандалик, гиёҳвандлик каби иллатларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик борасида уларга ёрдам беришга мўлжалланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


2018 йилнинг 9-11 апрел кунлари Тошкент шаҳрида UNODC билан ҳамкорликда оила ва мактабда соғлом ижтимоий-маънaвий муҳитни шакллантириш, ёшлар ўртасида зарарли одатлар, жиноятчилик ва ҳулқ оғишини психологик коррекция ва профилактика қилишга қаратилган уч кунлик ўқув семинари ташкил этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Ўқув-семинарларда UNODC билан ҳамкорликда олиб борилаётган  “Мустаҳкам оила” лойиҳаси тренерлари бўлган Тошкент шаҳридаги мактабларнинг амалиётчи психологлари, маънавий-маърифий ишлар бўйичa директор ўринбосарлари, ёшлар етакчилари иштирок этади. Унда иштирокчиларга ёшлар билан ишлашни комплекс ташкил қилиш, ўқувчилар ва уларнинг оилалари билан мулоқотда зарур бўлган ижтимoий-психологик кўникмаларини ривожлантириш  бўйича муҳим тавсиялар берилади.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

09.04.2018 20:35:00