Президентимизнинг ҳудудларга ташрифлари чоғида берган топшириқлари асосида республикамизнинг турли вилоятларида атоқли шоир ва ёзувчилар номлари билан аталган ихтисослашган мактаб ва мактаб-интернатлари фаолияти йўлга қўйилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, академик Акмал Саидов, Плеханов номидаги Россия Давлат иқтисодиёт академияси Тошкент филиали ректори, академик Қаландар Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари,  “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири, шоир Сирожиддин Саййид иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда меҳмонлар ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди, ўз ҳаётий ва иш тажрибасини ўртоқлашди ҳамда илм-фан ва ижод билан шуғулланиш истагидаги ўқувчиларга ўз тавсияларини беришди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Меҳмонлар Қаҳрамон шоир ҳайкали пойига гул қўйишди, муассасада Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишлаб ташкил этилган музейи фаолияти билан танишди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

03.04.2018 00:00:00