2018 йилнинг 20-31 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақаларининг ҳудудий финал босқичлари ўтказилмоқда.

Ўқувчилар ўртасида спортни янада оммалаштириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уч босқичли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2018 йилнинг 20-31 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақаларининг ҳудудий финал босқичлари ўтказилмоқда. Уларда 45 минг нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этиб, спортнинг 21 та олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ўзаро беллашадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақаларининг финал босқичларида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар жорий йилнинг 14-19 май кунлари барча ҳудудларда ташкил этиладиган “Ёшлик ва спорт” байрам тадбирларида тантанали равишда тақдирланадилар. Байрам тадбирларида жами 63 минг нафардан ортиқ ўқувчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда ва бу орқали спорт ва жисмоний тарбия ҳаракати, coғлoм турмуш тарзини фарзандларимиз орасида янада кенгроқ тарғиб қилиш имконияти яратилишига эришилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маълумот ўрнида, “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари илк маротаба 2002 йилда умумтаълим мактабининг 5-9-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг 12 тури бўйича ўтказилган.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

28.03.2018 00:00:00