Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун болалар-ўсмирлар спорт мактабларидаги спорт секциялари ва “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгараклар ўқувчилар ихтиёрида бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қолаверса, 5-8-синф ўқувчилари ўртасида фанлар бўйича билимлар беллашувининг туман (шаҳар) босқичи, 9-10-синф ўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадаларининг якуний босқичи ҳамда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг финал босқичлари ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интеллектуал мусобақа ва кўргазмалар ташкил этилди. Бундан ташқари, “Мен севган адабий қаҳрамон” мавзусида иншолар танлови, “Экология болалар нигоҳида” мавзусидаги фестиваль-танлов ва “Баҳор ифори” миллий рақслар танловлари ҳам ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, республикамиздаги барча ахборот-ресурс марказлари таътил кунларида ўқувчилар учун мунтазир бўлиб, бу ерда турли мавзуларда тадбирлар мутолаа ва китобхонлик маданиятини ошишида хизмат қилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўқувчиларни тарихимиз, маданиятимиз ва санъатимиз билан яқиндан таништириш мақсадида умумтаълим муассасаларида ташкил этилган мингдан ортиқ гуруҳларда 2 232 нафар ўқитувчилар ҳамроҳлигида 18 минг нафарга яқин ўқувчиларнинг республикамиз ҳудудлари бўйлаб саёҳатлари ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйларининг 50 нафар тарбияланувчисини зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжолар билан таништириш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

27.03.2018 20:11:00