Халқ таълими вазирлиги томонидан тизимдаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларида ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, таълим жараёнидаги мавжуд муаммоларни ўзаро ҳамкорликда бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш ҳамда муассасалар ўртасида ҳамкорликни йўлга қуйиш мақсадида Фарғона вилоятида аниқ фанлар фестивали ўтказилди.

Фестивалда Тошкент шаҳридан Халқ таълими тассаруфидаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, Фарғона вилоятининг Бувайда тумани 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати, 2-сонли ихтисослаштириган давлат умумтаълим мактаб интернати, Фарғона шаҳридан 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати, 40-сонли ихтисослаштириган давлат умумтаълим мактаб интернати ҳамда Олтиариқ туманидан 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларидан иборат 100 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.

Иштирокчилар жамоаларга бўлинган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларидан билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди.

Тадбир якунида ўқувчиларда аниқ фанларга бўлган қизиқишни ошириш, педагогларнинг касбий маҳоратларини ошириш ва уларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш ҳамда тез мослашувчанлигини таъминлашга эришиш юзасидан тажрибалар алмашилди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

24.03.2018 16:06:00