Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 18-19 март кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари ўқитувчилар, ўқувчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида уюшқоқлик билан ўтмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳашар – халқимизнинг гўзал анъаналаридан бўлиб, эзгу мақсад йўлида инсонларни жипслаштиради, меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди, атроф-муҳит озодалигини таъминлашга ҳисса қўшади.  

Таълим муассасаларида ўтказилаётган хайрия ҳашаридан кўзланган мақсад ҳам Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, ўқитувчи ва ўқувчилар орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, таълим муассасаларини ободонлаштиришдан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қолаверса, бу каби умумжамоавий хайрия ишлари ўқувчи ва  ўқитувчи ўртасида ўзаро ҳурматнинг ошишига хизмат қилади,  педагоглар жамоасини бирлаштиради, ўқувчиларда атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткор муносабтда бўлиш, тозаликка риоя қилиш кўникмаларини мустаҳкамлайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Икки кунлик хайрия ҳашарида 2 млн. нафарга яқин соҳа вакиллари иштирок этиб, улар томонидан  1,2 минг гектарга яқин майдон ободонлаштирилди, 1,1 млн. дан ортиқ манзарали, мевали дарахтлар ва гул кўчатлари экилди, дарахтларга шакл берилиб, оқланди.

Умумхалқ хайрия ҳашари натижасида янада кўркам қиёфа касб этган таълим масканлари ўқувчиларни ўз бағрига тортади, уларни илм чўққиларини забт этиш, янгидан янги билим олишга чорлайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бир сўз билан айтганда, таълим муассасаларида Наврўз – умуммиллий байрам, шарқона янги йилни кўтаринки, аъло кайфиятда кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида соҳа ходимлари томонидан муносиб тайёргарлик кўрилмоқда

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати
19.03.2018 14:28:00