Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг турли тўгаракларга жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хусусан, жорий йилнинг февраль ойида республикамиздаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида “Баркамол авлод” болалар марказлари томонидан “Тарғибот ойлиги” ўтказилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур “Тарғибот ойлиги”ни ташкил этишдан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг келгусида турли касб эгалари бўлиб етишишлари учун тегишли шароитлар яратишдан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Унда 211 та “Баркамол авлод” болалар марказларининг тажрибали мутахассислари томонидан марказларда ташкил этилган тўгаракларга болаларни жалб қилиш бўйича маҳорат машғулотлари (мастер-класс) олиб борилади.

Маҳорат дарслари февраль ойининг якунига қадар давом этади.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

02.02.2018 17:56:00