Жорий йилнинг 3-5 январь кунлари А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари раҳбарлари учун Республика ўқув-семинари ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун ушбу ўқув-семинарининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди ҳамда иштирокчиларга ҳар бир мавзу бўйича малакали мутахассислар томонидан тайёрланган ўқув материаллари, тақдимотлар, ҳудудий бошқарув идоралари фаолиятини самарали ва таълим жараёнини сифатли ташкил этишга оид электрон ресурслар тарқатилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, ҳар бир иштирокчининг семинар давомида олган билимларини синовдан ўтказиш мақсадида якуний назорат тестлари ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган семинар якунида бошқарув идоралари раҳбарларининг фаолиятларида дуч келаётган муаммоларга оид саволларига атрофлича жавоб қайтарилди. Қолаверса, ҳар бир иштирокчининг келгусидаги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган истиқболли режа ишлаб чиқишлишига эришилди ва таълим самарадорлигини оширишга оид устувор вазифалар белгилаб олинди.

Халқ таълими вазирлиги
 Матбуот хизмати

05.01.2018 20:46:00