Жорий йилнинг 3-5 январь кунлари А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари раҳбарлари учун тизимда амалга оширилаётган янгиликларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, таълим жараёнини самарали ташкил этишдаги билим, кўникма ва малакаларини ҳамда уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан Республика ўқув-семинари ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Унда вазирлик раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиғи ўринбосарлари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Семинарнинг биринчи кунида иштирокчиларга Халқ таълими вазири ўринбосарлари томонидан тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омиллари, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёш мутахассислар билан ишлаш ва етакчилар фаолиятини ташкил, таълим муассасаларининг молиявий фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иккинчи куни эса вазирликликнинг бошқарма бошлиқлари, Республика таълим маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази методистлари ва соҳа мутахассислари томонидан иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда таълим бошқарувидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш, ўқув ишлаб чиқариш компликслари фаолиятини самарали ташкил этиш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда педагогик психологик ташхис қилиш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишга оид бир қатор мавзуларда ўзаро мулоқот шаклида дарслар ташкил этилди.

Мазкур ўқув семинари ўз ишини эртага ҳам давом эттиради.

Халқ таълими вазирлиги
 Матбуот хизмати

04.01.2018 21:20:00