Халқ таълими вазирининг буйруғига асосан республикамиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларда вояга етмаганлар тарбияси ва улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчилар давоматини яхшилаш, таълим муассасаси ва ота-оналар ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида "Вояга етмаганларнинг таълим-тарбия олишларида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш" мавзусида ота-оналар йиғилиши ўтказилди. Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 16 декабрь куни Яшнобод туманидаги мактабларда ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, ички ишлар идоралари ходимлари, турли ташкилот ва соҳа вакиллари иштирок этишди. Ушбу йиғилишда асосий диққат-эътибор вояга етмаганларни таълим-тарбия олишларида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, таълим муассасаси ҳамда ота-оналар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.

Шунингдек, таълим муассасалари рабарияти ва бошқалар ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти, ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш, уй вазифаларини бажаришда назоратни кучайтириш, давоматни яхшилашда уларнинг жавобгарлигини ошириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалаларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Семинар-мулоқот шаклида ташкил этилган йиғилишлар давомида  ота-оналарга фарзандлари таълим-тарбиясига оид педагогик ва психологик тавсиялар берилди, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. Мулоқот жараёнида фарзандларининг мактаб ички-тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари, дарсларга тўлиқ қатнашишлари, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига оид саволларига жавоб қайтарилди.

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 
19.12.2017 00:00:00