Халқ таълими вазирлиги томонидан 2017 йил 16 декабрь куни Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўқитувчиларнинг фан назарияси ва методикасига оид билимларни мустаҳкамлаш, доимий тарзда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш мақсадида “Сен барчасига қодирсан” мавзусида замонавий дарс бериш усулларидан фойдаланган ҳолда бошланғич таълим фанлари бўйича “Маҳорат дарси” ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Унда бошланғич синф ўқитувчиси Кази Нателла бошчилигида 5 нафар ёш мутахассис ўқитувчилар ўқувчиларни бешта: математика, она тили, ўқиш, технология ва табиатшунослик фанлари бўйича марказга бўлиб фаолият олиб борди. Ҳар бир ёш ўқитувчи замонавий методлардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга дарс ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур “Маҳорат дарси”ни 150 нафарга яқин бошланғич синф ўқитувчилари кўзатиб борди. Тадбир якунида педагоглар замонавий методлар, бошланғич таълимга оид муаммолар, касб этикаси ва маданияти ҳақида фикр алмашишди. “Маҳорат дарслари” республикадаги бошқа мактабларда ҳам ташкил этилди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 
 
 
18.12.2017 09:44:00