Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 27-28 ноябрь кунлари “Баркамол авлод” болалар марказлари ва ахборот-ресурс марказларидаги мавжуд бўш ўринлари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Баркамол авлод” республика болалар ижодиёти марказида ўтказилган меҳнат ярмаркаси Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятларидан жами 230 дан ортиқ иш ўринлари учун ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иштирокчилар меҳнат ярмаркаларида йўналишлар бўйича “Баркамол авлод” болалар марказларидан директор, директор ўринбосари, услубчи, тўгарак раҳбари, маданий ва оммавий тадбирлар ташкилотчиси, ахборот-ресурс маркази мутахассиси лавозимлари, ахборот-ресурс марказларидан директор, услубчи, библиогриф, маректолог, кутубхоначи каби вазифалар ва уларга қўйиладиган талаблар билан яқиндан танишди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

29.11.2017 00:00:00