Халқ таълими вазирлиги томонидан республика миқёсида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари учун турли ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жумладан, шу йилнинг 16-21-октябрь кунлари Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида юртимиздаги мактаблардан сараланган ёшлар етакчилари учун ўқув-тренинг ўтказилди. Мазкур тренингда касбий салоҳиятини бойитган етакчилар айни пайтда ҳудудларда ҳамкасблари билан тажриба алмашишмоқда.  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 16–17 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги "International House Tashkent" академик лицейида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари учун ўқув-семинар ўтказилмоқда. Мазкур лойиҳада етакчиларни инновацион лойиҳалар яратишга ва тренерликка тайёрлаш, ўқувчилар билан мулоқот қилиш, лидерлик ва жамоа билан ишлаш, қарор қабул қилиш, омма олдида нутқ сўзлаш каби йўналишларида турли маҳорат дарслари ташкил этилади. Машғулотларда малака оширган етакчилар 23–24 ноябрь кунлари ўз ҳудудларидаги ҳамкасблари билан каскад усулида тажриба алмашади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

16.11.2017 00:00:00