Юртимизда таълим тизими, хусусан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш, ўқувчиларнинг замонавий шароитларда таълим олишлари учун зарур шароит яратиш мақсадида сўнги йилларда олиб борилаётган ишлар нафақат жамоатчилигимиз, балки дунё ҳамжамияти томонидан ҳам эътироқ этилмоқда. Чунки барчамизнинг кўз ўнгимизда таълим муассасалари моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янгича қиёфа касб этмоқда.

Маълумки, таълим муассасаларини қуриш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари давлат бюджети маблағлари асосида амалга оширилади. Бунда Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинадиган Инвестиция дастурлари доирасида ҳар йили мунтазам равишда республикадаги таълим муассасаларида кетма-кет қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Инвестиция дастурига таълим муассасасини киритиш эса маҳаллий ҳокимият томонидан кенг жамоатчилик назоарти остида энг зарурати бор таълим муассасалари бирламчи танланади ва уларда қурилиш ишлари олиб борилади.

Умумтаълим мактабларини қурилиш-таъмирлаш дастурига киритиш қуйидаги мезонларга амал қилинади:

биринчи навбатда асосий эътибор мавжуд мактаб бинолари тўлиқ ёки ёрдамчи бинолари пахса, хом ғишт(синч, чўпкори)дан қурилган биноларга;

мактаб бинолари (мослаштирилган, авария ҳолати келиб қолган бинолар) бўйича ҳудудий ДАҚН инспекциялари ва тегишли ташкилотларнинг биноларни яроқлилик ҳолати тўғрисида берилган техник хулосаларга асосан;

мактаб ҳудудида аҳолининг кескин кўпайиши оқибатида мавжуд қурилган биноларда ўқувчилар сони кескин кўпайиб, синфхоналар етишмаётган мактабларга яъни навбатлилик коэф-ти 1,3 дан ортиқ бўлган;

биноларнинг том қисми таъмирталаб, яъни чакки ўтаётганлиги, юмшоқ қопламали бўлганлигигига, мавжуд биноларнинг эшик ва дераза ромлари таъмирталаб, яъни дераза ромлари ва эшиклари йиллар мобайнида ўз муддатини ўтаб бўлган бўлиб, тўлиқ ёки қисман алмаштиришга, иситиш тизими таъмирталаб ёки янги қозонлар алмаштириш, тизимга мослаштириш, пол қисми таъмирталаб ҳолга келиб қолган объектларга қаратилади.

Бунда дастурга киритилган объектларда юқорида кўрсатилган ишлардан ташқари, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ёнғинга қарши ҳовузлар, коммуникация тармоқларини тортиш (электр энергияси ТП, табиий газ, ичимлик суви, оқава тармоқлари ва ҳ.к) объектларнинг атрофини ўраш ишлари инобатга олиниши лозим.

Таълим муассасаларида жамоатчилик асосида таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш ҳамда унга молиявий ва ҳуқуқий соҳаларда кўмаклашиш мақсадида, Халқ  таълими вазирлигининг 2012 йил 13 июндаги 185-сонли буйруғи билан “Таълим муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом” тасдиқланган. (Адлия вазирлигидан 2012 йилнинг 3 июль куни 2377-рақам билан рўйхатдан ўтказилган. )

“Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий Низоми”нинг 24-бандига кўра: “Таълим муассасасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари(қонуний вакиллари)дан турли хил сабаблар билан таълим муассасаси раҳбарияти ва бошқа ходимлари (синф раҳбарлар, ўқитувчилар, тарбиячилар, тарбиячи-ёрдамчилар, тўгарак раҳбарлари) томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян таъқиқланади”: Бунга риоя қилмаган таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилади.

Ўқувчилардан мактабда таълим олиши учун ота-оналардан асоссиз турли хил баҳоналар билан (турникет, электрон кундалик, таъмирлаш, қоровул, фаррош, турли байрам тадбирлари учун ва ҳакозо) пул маблағлари йиғиш ҳолатлари кузатилса, Халқ таълими вазирлигининг 1006 қисқа рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

Ахборот хизмати

 

25.08.2017 00:00:00