Янги ўқув йили мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида жорий йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” мавзусидаги “Мустақиллик дарслари” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган “Хотира дарслари” билан бошланади.

“Мустақиллик дарслари”ни вазирлик томонидан ишлаб чиқилган тақдимот асосида ташкил этиш, “Хотира дарслари”да Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильмни намойиш этиш тавсия этилади.

Тақдимот материаллари ва ҳужжатли фильмни вазирликнинг www.uzedu.uz веб-сайтидан юклаб олиш мумкин.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

29.08.2017 00:00:00